Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш яна ортмоқда

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони яна 100 га яқинлашди. Кеча, 28 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 нафарга ортиб, 240667 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

•    3 нафари Андижон вилоятида,

•    6 нафари Бухоро вилоятида,

•    7 нафари Жиззах вилоятида,

•    5 нафари Қашқадарё вилоятида,

•    7 нафари Навоий вилоятида,

•    5 нафари Наманган вилоятида,

•    5 нафари Самарқанд вилоятида,

•    5 нафари Сирдарё вилоятида,

•    7 нафари Сурхондарё вилоятида,

•    11 нафари Фарғона вилоятида, 

•    4 нафари Тошкент вилоятида,

•    24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,

•    Андижон вилоятида 3 нафар,

•    Бухоро вилоятида 1 нафар,

•    Қашқадарё вилоятида 5 нафар,

•    Навоий вилоятида 14 нафар,

•    Сурхондарё вилоятида 2 нафар,

•    Хоразм вилоятида 4 нафар,

•    Тошкент вилоятида 2 нафар,

•    Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237995 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг