Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5000 га яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 нафарга ошиб, 4937 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда 3837 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1081 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг