Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 7 700 нафардан ошди
Жамият
−
28 Июнь 2020
11505Бугун, 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 нафарга ошиб, 7725 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2465 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь