Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 19 мингга яқинлашди
Жамият
−
24 Июль 2020
8381Бугун, 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафар Самарқанд вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 10 149 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 734 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси