Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 17 мингдан ошди
Жамият
−
20 Июль 2020
8867Бугун, 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183 нафарга ошиб, 17 149 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, ўзбекистонда 9 387 (+108) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 7 672 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси