Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 825 бемори оғир ва ўта оғир аҳволда қоляпти

Жамият

image

Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 475 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 776 нафар бемордан 54 456 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 845 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг