Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 34 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 14 август куни Ўзбекистонда 694 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 667 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1448 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 017 нафар бемордан 28 661 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг