Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 300 нафардан ошди

Жамият

image

Бугун, 28 август куни Ўзбекистонда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 300 нафардан ошди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг