Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 96 мингдан ошди
Жамият
−
01 Июнь 2021
4809Жорий йилнинг 31 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 495 (+160) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар 96 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Жиззах вилоятида;
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 22 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 18 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 23 нафари Тошкент вилоятида;
- 66 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
- Бухоро вилоятида 3 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Самарқанд вилоятида 59 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 9 нафар;
- Тошкент шаҳрида 47 нафар;
- Тошкент вилоятида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96223 (+230) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.