Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 31 мингдан ошди
Жамият
−
17 Август 2020
11763Бугун, 17 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189 нафарга ошиб, 35 702 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 184 нафари Тошкент шаҳрида;
• 5 нафари эса Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 31 384 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 87 фоизга етди. “Worldmeters” маълумотига кўра, соғайиш кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон дунёда 50-ўринга кўтарилди.
Ҳозирда мамлакатда 4 082 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь