Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 27 нафарга ортди
Жамият
−
16 Май 2020
7981Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 16 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан ва коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 1 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 31 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.
Шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Қолган 20 нафар фуқаро эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Улардан 21 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 682 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 709 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2195 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси