Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2055 нафарга етди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Самарқанд вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (3 нафари Тойлоқ туманидан, яна 3 нафари Оқдарё туманидан, 2 нафари Пайариқ туманидан ва 1 нафари Самарқанд шаҳридан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги эса 9 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 204 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, улардан ҳозиргача 103 нафар бемор бутунлай ушбу инфекциядан соғайди.

Маълумот учун, Айни пайтда вилоятда 101 нафар бемор даволанмоқда. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2055 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2568 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг