Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар 3 113 нафарга етди

Жамият

image

Бугун, 28 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166 нафарга ошиб, 40 613 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    115 нафари Тошкент шаҳрида;

•    40 нафари Тошкент вилоятида;

•    11 нафари Наманган вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 37 200 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг