Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 800 нафардан ошиб кетди
Жамият
−
27 Апрель 2020
9309Бугун, 27 апрель куни Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 265 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 280 нафарга етди. Ўзбекистонда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.
Шу соатга келиб мамлакат бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 804 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1887 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь