Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш камайди
Саломатлик
−
28 Июнь 2022
11567Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна 100 тадан камайишни бошлади. Хусусан, кеча, 27 июнь куни мамлакатда 91 кишида ушбу касаллик қайд этилган. Бу 26 июндаги беморлар сонига кўра 42 тага кам дегани.
27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240569 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 5 нафари Бухоро вилоятида;
• 6 нафари Жиззах вилоятида;
• 9 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 5 нафари Навоий вилоятида;
• 12 нафари Самарқанд вилоятида;
• 2 нафари Сирдарё вилоятида;
• 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 11 нафари Фарғона вилоятида;
• 1 нафари Хоразм вилоятида;
• 3 нафари Тошкент вилоятида;
• 26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 5 нафар;
• Бухоро вилоятида 7 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
• Фарғона вилоятида 2 нафар;
• Тошкент вилоятида 8 нафар;
• Тошкент шаҳрида 10 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237941 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси