Ўзбекистонда китобхон аскар уйига 1 ой олдинроқ қайтиши мумкин
Жамият
−
11:50 335 2 дақиқа
Ўзбекистонда республика китобхонлик танловида юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини бир ойга қисқартириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси кеча, 13 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қайд этилишича, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳарбий хизматнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш, малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида олий ҳарбий таълим муассасалари ва хорижий олий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги бўйича битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасида республика китобхонлик танловида юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган. Уларнинг хизмат муддатини бир ойга қисқартириш орқали ҳарбийлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, янги нормалар малакали учувчи мутахассисларнинг касбий салоҳияти ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ҳарбий авиацияни ривожлантириш ҳамда Қуролли Кучларнинг профессионал салоҳиятини ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда эндиликда китоб ўқиган айрим маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь