Ўзбекистонда хорижий компаниялар 1,2 баробар ошди. Россия биринчи, АҚШ охирги ўринда

Бизнес

image

Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналар 1,2 баробарга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди. 

Агентлик маълумотларига кўра, республикада 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 17 735 тани ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган.

Сўнгги беш йилда хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 сентябрь ҳолатига):

•    2019 йил – 9 844 та;

•    2020 йил – 11 807 та;

•    2021 йил – 13 590 та;

•    2022 йил – 15 159 та;

•    2023 йил – 17 735 та.

2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган.

Давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 425 та. Иккинчи ўринда эса 329 та корхона билан Хитой бормоқда. Хитойдан кескин фарқ билан учинчи ўринни Туркия эгаллаган – 143 та. Қўшнилар –  Қозоғистон иштирокидаги корхоналар эса 94 тани, Қирғизистон билан 34 тани, Туркманистон билан 31 тани, Озарбайжон билан 24 тани ташкил этмоқда. Энг охирги ўринларни эса АҚШ (22 та) ва Германия (17 та) эгаллаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қўшма корхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг