Ўзбекистонда “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди

Жамият

image

Адабиёт, маданият, санъат, илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида юксак натижаларга эришаётган ҳамда миллий ва умумбашарий қадриятлар ривожига, глобал маданий тараққиётга муносиб ҳисса қўшиб келаётган маҳаллий ҳамда хорижий ижодкор ва зиёлиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда кеча, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:

  • а) адабиёт;
  • б) маданий мерос;
  • в) театр ва кино;
  • г) мусиқа ва рақс;
  • д) тасвирий ва амалий санъат;
  • ж) мода ва дизайн;
  • з) илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

Шунингдек, халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади, ғолибларга халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири, маърифатпарвар, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда театр ва кино актёри, режиссёр Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Келажак мероси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг