Ўзбекистонда карантин: жамоат транспортлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади

Жамият

image

Жамоат транспортлари, автобус ва поезд бекатлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида бугун, 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси Матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Эртага, 16 мартдан бошлаб Call-марказ – 1003 тезкор рақами ишга туширилади. Бундан ташқари, 71−276−49−66 телефон рақами орқали Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига ҳам боғланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган.

Маълумот учун, дунё бўйича 162 674 киши коронавирусга чалинган. Ушбу касаллик билан оғриган 6069 киши вафот этган. 76 219 киши касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин жамоат транспорти коронавирус

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг