Ўзбекистонда қидирилаётган 12 киши БААдан экстрадиция қилинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида, Бирлашган Араб Амирликлари полициясининг кўмаги билан қидирувда бўлган 12 нафар шахс БАА ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда шахсларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган. Турли жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинган. Шунингдек, кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилган.

Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ва Дубай полицияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яширинган ҳамда у ерда фаолият юритаётган ўзбекистонлик жиноий унсурлар ҳақида конструктив муҳокамалар олиб борилган. Учрашувнинг биринчи қисмида араб ва ўзбек томонлари ўзаро ҳамкорликда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхатини алмашган.

Билдирилишича, учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган 12 нафар шахсни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришган. 

“Бу шахслар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БАА Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг