Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўплиги маълум бўлди

Жамият

image

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони:

  • Самарқанд вилояти – 4031299 киши;
  • Фарғона вилояти – 3896393 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 3408313 киши;
  • Андижон вилояти – 3253501 киши;
  • Тошкент вилояти – 2941620 киши;
  • Наманган вилояти – 2931066 киши;
  • Тошкент шаҳри – 2860511 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 2743196 киши;
  • Бухоро вилояти – 1976866 киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1948496 киши;
  • Хоразм вилояти – 1924167 киши;
  • Жиззах вилояти – 1443380 киши;
  • Навоий вилояти – 1033869 киши;
  • Сирдарё вилояти – 878599 киши.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони  35 271 276  кишини ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

1318

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг