Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми шаҳарда яшайдими ёки қишлоқда?
Жамият
−
11 Январь 2022
21931Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 271 276 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, шаҳар жойлардаги доимий аҳоли сони 17,9 миллион, қишлоқ жойларда эса 17,4 миллионни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам аҳоли яшайдиган вилоятлар маълум қилинганди. Унга кўра, энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоят аҳолиси 4 млн 8 минг 843 кишини ташкил қилмоқда. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида яшайди. Бугунги кунда ушбу вилоятда 873 минг 798 киши истиқомат қилмоқда.
LiveБарчаси