Ўзбекистонда қарийб 42 минг киши карантинда сақланяпти

Жамият

image

Ўзбекистонда бугунгача 372 минг киши коронавирусга қарши тестдан ўтказилди. Республика бўйича қарийб 42 минг фуқаро карантин муддатини ўтаяпти.Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов брифинг вақтида маълум қилди.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 41 912 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Улардан:

28 928 нафар фуқаро – уй шароитида,

12 984 нафар фуқаро – стационар шароитда карантинга олинган.

Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда бир кунда 12,5 мингта тест синовлари ўтказиляпти. Эпидемологик мавсум давомида жами 372 минг киши коронавирусга тест топширган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда вирус юқтирганлар 2314 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 1688 нафари соғайган 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг