Ўзбекистонда қанча тадбиркор аёллар борлиги маълум қилинди
Жамият
−
15 Август
2506Бугунги кунда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг қарийб 42 мингтасида хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова маълум қилди.
QALAMPIR.UZ журналистининг Сенат мажлисидан хабар беришича, “Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун муҳокамасида тижорат соҳасида фаолият олиб бораётган 243 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорларнинг 140 мингдан ошиғи ёки 42 фоизи хотин-қизлардан иборат эканлиги айтилди.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Сенат “Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбиркорлик кодексида аёллар ва ёшлар тадбиркорлигининг асослари белгилаб қўйилиши, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлашга хизмат қилиши қайд этилган.