Ўзбекистонда қанча камбағал оила бор?
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
9112Ўзбекистонда 1 млн 200 мингта камбағал оила рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда бугун, 7 ноябрь куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, камбағал оилалар рўйхати “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган. Ҳоким ёрдамчилари эса мазкур платформага ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни жойлаштирган.
Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланган.
Ҳайитовга кўра, йил якунига қадар республикада 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Брифингда шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг "Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида"ги Конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласи ўрганилгани айтилган. Фахриддин Ҳайитовнинг айтишича, ўрганиш натижасида Конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.