Ўзбекистонда иш жойларидаги ўлимлар сони 156 тага етди
Жамият
−
10 август 490 1 дақиқа
2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.
Инспекция маълумотларига кўра, ҳодисаларнинг 24 таси гуруҳий, 372 таси оғир оқибатли, 132 таси эса ўлим билан якунланган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида жами 580 нафар фуқаро жабрланган. Уларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил тан жароҳати олган, 156 нафари эса вафот этган.
Шунингдек, бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик ҳамда ойма-ой тўловлар кўринишида жами 11 миллиард 379 миллион сўм ундириб берилган.
Таққослаш учун, 2025 йил давомида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Уларда 961 киши жабрланган, 248 нафари ҳалок бўлган.
Демак, 2026 йилнинг дастлабки 7 ойида қайд этилган бахтсиз ҳодисалар сони ўтган йилги йиллик кўрсаткичнинг қарийб 62 фоизини, ўлимлар эса 63 фоизини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь – июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси