Ўзбекистонда илк бор юра давригача бўлган қатламлардан газ олинди
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
4544Бугун, 27 сентябр куни Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шимолий Муборак” газ конденсати конида гидравлик парчалаш (ГРП) услубидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда илк бор юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 минг м3 газ оқими олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Газли объект “Шимолий Муборак” конида 53 сонли қудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш натижасида аниқланган. Шу тарзда палеозой фундаментида жойлашган юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди (шамоллатиш қобиғи).
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олинган.
Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришган.
Келгусида ушбу қатламлар “Жанубий Муборак”, “Шумак” ва “Шўртепа” конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси