Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли камайди
Жамият
−
18 Июнь 2020
7183Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 млн куб метрга қисқарди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотига кўра, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2020 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 15,1 трлн. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 11,4 фоизини ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўмир қазиб олиш – 10,2 фоизга ҳамда чақиқ тош – 9,9 фоизга, нефт қазиб олиш 2,0 фоизга ошган бўлса, шағал қазиб олиш 64,3 фоизга, газ конденсати – 29,2 фоизга, каолин – 22,8 фоиз, ҳамда табиий газ қазиб олиш -17,2 фоизга пасайган.
LiveБарчаси