Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси ташкил этилмоқда (видео)
Спорт
−
22 Апрель 2025 4132 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатда футбол ҳакамлиги тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“Бу ташаббус мамлакатимиз футбол ҳакамлиги тизимини янада ривожлантириш ва жаҳон стандартларига мослаштириш йўлида муҳим қадам бўлади. Академия ёш ҳакамларнинг келажакда юқори савиядаги халқаро ўйинларни бошқариш имкониятини оширишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда спорт мусобақаларининг натижаларига таъсир ўтказишга алоқадор бўлган кўпгина таниқли футбол ҳакамларининг фаолияти тугатилганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль