Ўзбекистонлик таниқли футбол ҳакамларининг фаолияти тугатилди
Спорт
−
14 Апрель
13568Спорт мусобақаларининг натижаларига таъсир ўтказишга алоқдор бўлган Азиз Асимов, Раҳим Каримов, Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов каби ўзбекистонлик ҳакамларнинг фаолиятига якун ясалди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 14 апрель куни ЎФА Этика қўмитаси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2025 йил 9 январида юборган 01/10-сонли хатига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Азиз Асимов, Раҳим Каримов, Акибирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ва Фирдавс Норсафаров спорт мусобақалари натижларига таъсир ўтказишга алоқадорлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
ЎФА Этика қўмитасига тақдим этилган ҳужжатга асосланиб, қўмита томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази собиқ ҳакамлари Азиз Асимов, Раҳим Каримов фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлар учун ўз аризаларига кўра ҳакамлик фаолияти тугатилгани, шунингдек, фаолиятида техникхатоларга йўл қўйган ҳакамлар Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров эса ҳакамлик фаолиятидан вақтинча четлатилгани аниқланди.
Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамжа Фирдавс Норсафаровларга нисбатан вақтинчалик Ўзбекистон футбол ҳакамлар томонидан Суперлига, Пролига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги каби мусобақаларда фаолият олиб боришга нисбатан қўлланилган чекловлар муддати тугаганлиги боис, уларинг фаолиятини қайта тикланиши таъминланиши бўйича қарор чиқарилди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель