Ўзбекистонда Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига салбий муносабатда бўлишган

Спорт

image

Россиянинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаевнинг “Пахтакор”дан  ЦСКАга ўтаётгани кўплаб мутахассислар томонидан ижобий қабул қилинмаган. Бу ҳақда футболчининг ўзи “Championat” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Маълум бўлишича, дастлаб Ўзбекистонда унинг спорт фаолиятини “армиячилар” сафида давом эттириш қарорига салбий муносабат билдиришган. Унга бўйи пастроқлиги туфайли РПЛда ўйнай олмаслигини айтишган. Яъни, мутахассислар фикрича, футболчи жисмоний жиҳатдан Россия чемпионати даражасига тўғри келмасди. Шунинг учун Файзуллаевни тез орада Ўзбекистонга қайтиши тахмин қилинган.

Файзуллаевга кўра, унга нисбатан ишончсизлик футболчига катта мотивация бўлган. 

Маълумот учун, жорий мавсум Аббосбек Файзуллаев “қизил-кўклар” сафида РПЛда 18 та учрашув ўтказди. У ўз номига 2 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. 20 ёшли футболчи Москва клубида сафида кетма-кет уч марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлишни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг