Ўзбекистонда энг арзон ош қаерда сотилади?
Жамият
−
02 Август
8421Ўзбекистонда энг арзон ош Наманган вилоятида, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида сотилади. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Билдирилишича, ҳудудларда 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 24 300 сўм
- Андижон вилояти – 25 800 сўм
- Бухоро вилояти – 29 000 сўм
- Жиззах вилояти – 26 100 сўм
- Қашқадарё вилояти – 28 100 сўм
- Навоий вилояти – 24 600 сўм
- Наманган вилояти – 20 000 сўм
- Самарқанд вилояти – 27 800 сўм
- Сурхондарё вилояти – 27 100 сўм
- Сирдарё вилояти – 23 600 сўм
- Тошкент вилояти – 25 700 сўм
- Фарғона вилояти – 23 800 сўм
- Хоразм вилояти – 28 300 сўм
- Тошкент шаҳри – 30 400 сўм
Таъкидланишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.