Ўзбекистонда электр энергиясининг эркин улгуржи бозори ташкил этилади
Жамият
−
27 Октябрь 2023
72142026 йилга бориб, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин, улгуржи бозор ишга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 28 сентябрдаги “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда бу уч босқичда амалга оширилиб, 2030 йилгача якунланиши режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондириш учун электр ишлаб чиқариш ҳажмини камида 120 миллиард киловатт соатга етказиш мақсад қилинган. Шунга қарамай, янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизациялашга 52 миллиард доллар инвестиция зарур.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев томонидан мутасаддилар олдига ягона электр савдоси платформасини яратиш ва 2024 йил якунига қадар уни синовдан ўтказиб, ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Президент энергетика бозорини эркинлаштириш жараёнида электр энергиясини аҳолига республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар бир хил нархда сотилиши талабига ҳамда тарифларни белгилашда ижтимоий ҳимоя принципига қатъий риоя этиш шартлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь