Ўзбекистонда доллар курси тушди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
22685Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 9494,68 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 6 сўм 28 тийинга арзонлашди.
Евро курси эса 33 сўм 52 тийинга арзонлашиб, 1 евро 10465,04 сўмни ташкил этди.
Россия рублининг қиймати 27 тийинга арзонлашиб, 148 сўм 74 тийин бўлди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь