Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич бугун, 20 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:14 ҳолатига кўра, 37 миллион 576 минг 322 кишини ташкил этган. Шундан:

  • Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
  • Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё аҳолиси келгуси 60 йил ичида ўсишда давом етиб, 2080 йилларнинг ўрталарига келиб 10,3 миллиардга етиши хабар қилинганди. Жорий прогнозга кўра, 2100 йилда аҳоли сони аввалги прогнозларга қараганда 6 фоизга ёки 700 миллион кишига кам бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон аҳоли сони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг