Ўзбекистонда “Даромадли аёл” дастури бошланади

Жамият

image

Ўзбекистонда хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади. Бу ҳақда бугун, 6 март куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган байрам тадбирида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилда 166 минг хотин-қиз замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилади. Шунингдек, хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Бу орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, “Ҳамроҳ” дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади.

Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу байрам тадбирида бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Даромадли аёл дастури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг