Ўзбекистонда чорва кооперациялари ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Қорақалпоғистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Яъни, имкониятдан келиб чиқиб, 30 дан 100 бошгача қорамолдан иборат оилавий чорва фермалари ташкил қилинади. Кооперация ушбу тузилмаларни озуқа-ем, ветеринария хизматлари ва агротехника билан таъминлайди.

Мазкур тажрибанинг афзаллиги шундаки, оилавий фермалар қаердан ем ва техника олиш, маҳсулотни кимга ўтказиш ҳақида бош қотирмайди. Бу ишлар билан кооперация шуғулланади.

Юқорида зикр этилган ташкилотлар ва ҳокимликларга Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро вилоятларида камида иккитадан шундай чорва кооперацияларини ташкил этиш топшириғи берилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

чорвачилик кооперация

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг