Ўзбекистонда “британча” коронавирус 10 яшар қизда аниқланган

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавируснинг “британча” штамми кириб келгани ҳақида хабар берган эдик. Бу штамм одатий коронавирусдан юқумли экани билан тилга тушганди.

Маълум бўлишича, вирус 10 ёшли қизда аниқланган. У оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар  шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга COVID-19 нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

"SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди. Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида   мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган", деган Баҳодир Юсупалиев.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1277

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг