Ўзбекистонда бир йил ичида қанча хотин-қизлар магистр даражасини олди?
Бу қизиқ
−
07 Март
3528Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп 2 359 нафар хотин-қиз таълим йўналишида магистр дипломини олган. Кейинги ўринлар эса қуйидагича:
- санъат ва гуманитар фанларда – 1 768 нафар;
- табиий фанлар, математика ва статистикада – 885 нафар;
- муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларида – 731 нафар;
- бизнес, бошқарув ва ҳуқуқда – 620 нафар;
- ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборотда – 543 нафар;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда – 392 нафар;
- қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринарияда – 265 нафар;
- хизматларда – 179 нафар;
- ахборот-коммуникация технологияларида – 176 нафар аёл-қизлар магистр даражасини олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022-2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриатига қабул қилинган хотин-қизларнинг соҳалар бўйича сони қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси