Зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳимояси кучайтирилади
Local
−
02 July 2562 2 minutes
Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда кеча, 1 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунда сўз боради.
Ўзгартиришларга кўра, боланинг энг устун манфаатлари тушунчаси ва уни таъминлаш кафолатлари қонуний тартибда киритилди. Боланинг энг устун манфаатлари – халқаро шартномалар, Конституция ва қонунларда белгиланган боланинг оила ғамхўрлигида ўсиб-улғайиши, фаровонлиги, хавфсизлиги, соғлиғи, билим олиши, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши, шахсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий, ахлоқий манфаатлари ҳамда боланинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, боланинг иштирокида ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган манфаатлар ҳисобланади.
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизим ташкилотлари, хусусан, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, суд мажлисларида уларнинг вакили сифатида иштирок этиш ваколати берилди.
Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказларга жойлаштирилганлиги унга 1 ойгача бўлган муддатга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун асос бўлиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Ўзбекистон Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар маълум жиноятларни содир этганда уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши ҳақида хабар қилинган эди.

Live
All