8 март муносабати билан хотин-қизларга пул берилади. Туркманистонда!

Олам

image

Туркманистонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ва қизларга давлат раҳбари номидан пул совғалари топширилади. Бу ҳақда  “Туркманистан: Золотой век” хабар берди.

Қайд этилишича, Туркманистон Президентининг 2019 йил 27 февралдаги 1152-сонли “Мамлакатимиз аёлларига Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул совғаларини топшириш тўғрисида”ги қарорини ижро этиш юзасидан Сердар Бердимуҳамедов фармойиш имзолаган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 2–6 март кунлари Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали равишда Туркманистон Президенти номидан 60 манат миқдорида пул совғалари топширилади. Бу расмий курс билан тахминан 17 долларни, қора бозор курсида эса 3 долларни ташкил қилади.

Мазкур пул совғалари мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган аёллар ва қизларга, шунингдек пенсия ва давлат нафақаларини олаётганларга, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада таҳсил олаётганларга, Туркманистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академиясида ўқиш муддати камида икки йил бўлган курс тингловчиларига, талаба қизлар, мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон хотин-қизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг