Ўзбекистонда бир кунда қарийб 140 кишида коронавирус аниқланди
Олам
−
28 Ноябрь 2022
5957Аввалроқ, Ўзбекистонда совуқ тушиши билан коронавирус касаллигига чалинаётган беморлар сони яна ортиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатда унлик касалланишлар сони кетма-кет учинчи кун ошди. Сўнгги суткада яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди. Бук ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 1 нафари Андижон вилоятида;
• 7 нафари Бухоро вилоятида;
• 4 нафари Жиззах вилоятида;
• 12 нафари Наманган вилоятида;
• 15 нафари Самарқанд вилоятида;
• 2 нафари Фарғона вилоятида;
• 1 нафари Хоразм вилоятида;
• 14 нафари Тошкент вилоятида;
• 81 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
LiveБарчаси