Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш кўпайди
Жамият
−
28 октябр 2022 8522 1 дақиқа
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 882,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,3 фоизга ошган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:
• январда – 97,8 минг тонна
• февралда – 98,2 минг тонна
• мартда – 92,6 минг тонна
• апрелда – 93,7 минг тонна
• майда – 92,7 минг тонна
• июнда – 87,7 минг тонна
• июлда – 99,6 минг тонна
• августда – 106,2 минг тонна
• сентябрда – 113,4 минг тонна
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август