Ўзбекистонда баъзи ОТТларда контракт миқдори мақбуллаштирилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан олий таълим ташкилотларининг таълим фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда тегишли варор лойиҳасида келтириб ўтилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

•  бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви доирасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари ва факультетларнинг ташкил этилишига асос бўлган битимлар, келишувлар ва меморандумларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда қўшма таълим дастурлари ва факультетлар ташкил этиш тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқади;

•  икки ой муддатда хорижий олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетларнинг ўқув режалари ва дастурлари, хориждан келтириладиган дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, шунингдек бошқа ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказади ҳамда уларнинг қўлланишига доир хулосалар ишлаб чиқади;

•  2020 йил 1 сентябрга қадар ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш орқали хорижий олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетларда таълим олиш учун белгиланган тўлов-шартнома миқдорини мақбуллаштириш чораларини кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси контракт

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг