Ажрашишни ўйламанг! Ўзбекистонда алимент миқдори оширилди
Жамият
−
11 Май 7955 1 дақиқа
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани сабабли расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ҳам ошди. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўловчи шахс ишламаса ёки унинг даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, алимент қарзи мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, алимент тўловчиларнинг 61 фоизи иш билан таъминланмаган ёки доимий даромад манбаига эга эмас. Бу эса мазкур ўзгариш алимент тўловчиларнинг катта қисми учун долзарб эканини кўрсатади.
Жорий йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичининг 6,8 миллион сўмдан ошгани сабабли расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ҳам ошган. Натижада тахминий алимент тўловлари:
- бир нафар бола учун – 1,7 млн сўм;
- икки нафар бола учун – 2,3 млн сўм;
- уч ва ундан ортиқ бола учун – 3,4 млн сўм атрофида ҳисобланмоқда.
Қайта ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик асосида автоматик тарзда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда алимент тўловчиларга четга чиқиб ишлашга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси