Ўзбекистонда АҚШ визаси учун суҳбат белгилашнинг янги тизими ишга тушади
Жамият
−
08 Июнь
14325Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси 10 июнь санасидан эътиборан, янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилди.
Билдирилишича, янги хизмат ёрдамида, виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Қайд этилишича, янги визага мурожаат этиш жараёни орқали, мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни, суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширади.
Таъкидланишича, янги суҳбат тизими орқали, суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини консуллик бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.
"АҚШ Давлат департаментининг аввалги суҳбат тизимидан фойдаланган ҳолда июнь ойи учун суҳбат санасини белгилаган виза мурожаатчилари белгиланган санада виза суҳбатига келиши ва виза учун тўловни бинонинг ичида суҳбатдан аввал амалга оширишлари керак бўлади", дейилади элчихона хабарида.
Айтилишича, ушбу жараёндаги янгиланишлар натижасида виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.