Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2026 йилгача якунланиши мумкин

Жамият

image
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йилга кўчирилди north_east

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йилга кўчирилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон президенти фармони лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатлари, хусусан ПФ-5655-сон фармони ҳамда ПҚ-4796-сонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ўтказилиши назарда тутилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2023 йилга кўчирилиши мумкин.

Статқўмнинг тушунтиришича, пандемия сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда.

Қайд этилишича, Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилиб, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларини таҳлил қилиш ва якуний натижаларини эълон қилишга доир белгиланган вазифаларни тўлиқ, сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш имконини беради.

Таъкидланишича, аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш муддати 2025 йил 1 декабрь этиб белгиланиши таклиф этилган. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати ҳам 2025 йил якунига белгиланмоқда.

Маълумот учун, аҳолини рўйхатга олиш натижасида республика ва ҳудудлар бўйича аҳоли сони аниқ ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади; демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базаси кенгайтирилади; аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳолини рўйхатга олиш

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг