Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йилга кўчирилди

Олам

image
Энди чақалоқнинг ҳужжатлари ота-она иштирокисиз расмийлаштирилади north_east

Энди чақалоқнинг ҳужжатлари ота-она иштирокисиз расмийлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 11 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, мамлакатджа аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йилгача узайтирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. 

Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:

•    Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

•    Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;

•    Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;

•    Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Aрманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳолини рўйхатга олиш

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made