Бир нафар аҳолини рўйхатга олиш қанчага тушгани айтилди
Жамият
−
11:37 2896 1 дақиқа
Ўзбекистонда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш жараёни учун қарийб 4,5 миллион АҚШ долларидан кўп маблағ сарфланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар аҳолини рўйхатга олиш учун сарфланган харажат 0,12 АҚШ долларини ташкил этган.
Аввалроқ хабар қилинганидек, рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этган бўлиб, жараёнда умумий аҳолининг 97,3 фоизи рўйхатга олинган. Умумий ҳаражат суммаси эса, яъни 4,5 миллион АҚШ доллари мана шу рақамлар асосида келтирилган бўлиб, бу ҳали расмий исботини топмаган.
Шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, аҳолининг 35,7 миллион нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.
Маълум қилинишича, аҳолининг миллатлар бўйича таркибида ўзбеклар улуши 89,4 фоизни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Live
Барчаси