Ўзбекистонда 856 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
Жамият
−
09 Август 2021
38792021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 856 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 39 нафари Андижон вилоятида,
- 19 нафари Бухоро вилоятида,
- 82 нафари Жиззах вилоятида,
- 31 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 49 нафари Наманган вилоятида,
- 88 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 85 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 78 нафари Фарғона вилоятида,
- 32 нафари Хоразм вилоятида,
- 86 нафари Тошкент вилоятида,
- 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 110 нафар,
- Бухоро вилоятида 21 нафар,
- Жиззах вилоятида 92 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
- Навоий вилоятида 21 нафар,
- Наманган вилоятида 30 нафар,
- Самарқанд вилоятида 122 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
- Фарғона вилоятида 81 нафар,
- Тошкент вилоятида 93 нафар,
- Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар 795 нафарга ортиб, жами 130906 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
8 август куни 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, кеча 439 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 14942 нафарга етди. Кеча уларнинг 440 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7537 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 99 нафарга етди.
LiveБарчаси